12 декабрдан “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона–Сўх–Фарғона йўналишида илк парвозларни амалга ошира бошлайди.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, дастлабки босқичда авиақатновлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона–Сўх йўналишида соат 10:00 да, Сўх–Фарғона йўналишида соат 12:00 да амалга оширилиши режалаштирилган.

Хабарга кўра, парвозларда АН-2 самолётлари 30 дақиқа вақт давомийлигида ҳаракатланади.  

Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.