Маълум бўлишича, департаментнинг Қўнғирот туман бўлими ДХХ ҳамда ИИБ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Унда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.А. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 10 минг АҚШ доллари эвазига муддатидан олдин озодликка чиқариб беришга келишган.

Шу мақсадда маҳкумдан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Тўрткўлда тадбиркор бўлиш истагида бўлган фуқародан 7 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланганди.