Вилоят раҳбарининг 27 декабрдаги фармойишига кўра, Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Ражабов зиммасига юклатилган вазифаларни таъминлашда масъулиятсизликка, сусткашликка ва эътиборсизликка йўл қўйган ҳамда меҳнат ва ижро интизомини бузган. Шу сабабли унга интизомий жазо қўлланилган. Ҳоким фармойишига вилоят прокуратурасининг 16 декабрдаги “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида”ги қарори ва Анвар Ражабовнинг тушунтириш хати асос сифатида кўрсатилган. 

Олдинроқ прокуратура Зарафшон шаҳар ҳокимининг 59 та фармойишини ҳақиқий эмас, деб топиш юзасидан судга ариза киритган ва апелляция судида ҳам ютқазганди.