Маълум қилинишича, воқеа 2021 йил декабр ойининг охирида Конимех туманининг Караката овулида жойлашган Лолазор номи билан аталувчи чўл ҳудудида содир бўлган. Қурбонлар бир неча кун тупроқ остида қолиб кетишган. Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг ҳаракатлари билан техникалар ёрдамида ковланиб, ҳалок бўлганлар 4 январ куни олиб чиқилган.

Фото: Навоий вилояти ФВБ

Вафот этганлар Шофиркон туманининг Денов маҳалласидан экани, улар орасида ака-ука ҳам борлиги айтилмоқда.  

Фото: Навоий вилояти ФВБ

Бу Лолазорда содир бўлган биринчи ҳолат эмас. 2021 йилнинг 13 ноябр куни ҳам ушбу ҳудудда ноқонуний олтин қазиб олувчиларни тупроқ босиб қолган ва 4 киши ҳалок бўлганди. Уларнинг ҳам 3 нафари шофирконлик эди.