Бугун, 11 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманининг Қоракўрпа маҳалласида жойлашган шифохонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши жабрланган.
Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Воқеа жойида ФВВнинг минтақавий бошқарма қутқарувчилари ишламоқда.



