56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 20га яқин давлат ўқувчилари иштирок этади, деб хабар бермоқда Президент таълим муассасалари агентлиги. Иштирокчилар Австрия, БАА, Хитой, Россия, Туркия, Хорватия, Венгрия, Исроил, Латвия, Македония, Озарбойжон, Арманистон давлатларидан келишади.
Халқаро Менделеев олимпиадаси 1948 йилда ташкил этилган ва дунёдаги нуфузли олимпиадалардан бири ҳисобланади. Ҳар йили 30га яқин давлат иштирокида дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилади.
Маълумот учун, 55-Халқаро Менделеев олимпиадаси пандемия сабаб онлайн шаклда ўтказилганди ва унда ўзбекистонлик ўқувчилар 1та олтин, 4та кумуш ва 2та бронза медални қўлга киритишганди.



