Қўмитага кўра, уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2022 йилнинг январь-май ҳолатига уй хўжаликлари аъзоларининг сони бўйича: 

бир кишилик – 2,7 фоиз;
икки кишилик – 6,8 фоиз;
уч кишилик – 11,1 фоиз;
тўрт кишилик – 18,5 фоиз;
беш кишилик – 22,3 фоиз;
олти ва ундан кўп кишилик – 38,4 фоиз.

Бундан олдин Ўзбекистонда аёллар эркаклардан 4 йил кўпроқ умр кўриши маълум бўлганди.

Шунингдек, 2022 йил 1 январь ҳолатига республикада 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 685 минг 564 нафарни ташкил этган.