Фото: HUAWEI

Сўнгги беш йил ичида HUAWEI novа серияси кенгайиб, 10 дан ортиқ маҳсулотлар туркумига айланди ва истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда.

Аввалги HUAWEI nova 9 модели жорий йилнинг май ойида ўзбекистонликлар томонидан юқори баҳоланган эди. Янги қурилма ҳам жорий туркум фалсафасига тўлиқ мос келади: у энг сўнгги тақдим қилинган флагман дастурий ечимлардан фойдаланиб, эстетик дизайн ва ижтимоий тармоқлар учун ажойиб фото ва видео суратга олиш имкониятларини тақдим этади.

HUAWEI nova 9 SE қурилманинг тез ва қулай ишлашини таъминловчи EMUI интерфейсидан фойдаланади. Батареянинг узоқ ишлаш муддати учун ушбу серия смартфонлари HUAWEI AI Power Saving технологияси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, гаджет HUAWEI SuperCharge – 66 Вт қувватга эга сўнгги технологияни қўллаб-қувватлайди, бу сизга қурилмани рекорд даражада тез – атиги 15 дақиқада 60%, 36 дақиқада эса тўлиқ қувватлантириш имконини беради.

Фото: HUAWEI

HUAWEI nova 9 SE 6,78 дюймли ИПС ЛCД дисплейга эга бўлиб, экраннинг юқори марказида камера туйнуги бор. Экран Full HD+ (1080 х 2388 пиксел), 90 Hz янгиланиш частотаси ва 240 Hz сенсорли намуна олиш частотасига эга. Nova 9 SE'нинг олд томонида 16 мегапикселли селфи камера жойлашган.

Янги маҳсулот флагман моделларига ўрнатилувчи камера тизими билан жиҳозланган бўлиб, 108 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли ултракенг модул, 2 мегапикселли сатҳ сенсори ва 2 мегапикселли макрокамерадан иборат. ф/1.9 диафрагмали асосий модул туфайли смартфон ҳайратланарли даражада юқори аниқликдаги фотосуратларни яратади.

Фото: HUAWEI

Гаджетнинг ташқи кўринишига келсак, HUAWEI бу гал ҳам анъанавий дизайнни тор ҳошиялар билан мужассамлаштирган. Ҳошияларни инновацион тўлдириш ечимидан фойдаланган ҳолда, дисплей рамкаси қалинлиги ўта юпқа қирралари — атиги 1,05 мм бўлишига эришилган. Бу эса 94,85% экран-корпус нисбатини бериб, фойдаланувчиларга иммерсив визуал амалиётни тақдим этади.

Сервис маркази +998(99)897-54-49

HMS (Huawei Mobile Services) бўйича +998(90)003-55-95

Реклама