Қайд этилишича, 2022 йил 19 октябр куни соат 03:46да Андижон шаҳар, “Ёрбоши” МФЙ, Найман кўчасида жойлашган “Жаҳон савдо комплекси” АЖга қарашли дўконларда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.


Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:56да етиб бориб, ёнғин соат 04:00да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Аввалроқ, Жиззахда пахта ғарамига ўт кетгани хабар қилинган эди.





