2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони 30,3 минг нафарни ташкил этган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, соҳалар бўйича илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони энг кўп табиий фанлар йўналишида қайд этилди – 9,3 минг нафар.

Ундан кейинги ўринлардан илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони мос равишда 5,8 минг нафар ҳамда 4,8 минг нафарни ташкил қилган ижтимоий фанлар ва техника фанлари жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган йўналишларда қуйидагича кўриниш олди:

  • тиббиёт фанлари – 4,6 минг нафар;
  • гуманитар фанлар – 4,4 минг нафар;
  • қишлоқ хўжалиги фанлари – 1,4 минг нафар.