Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ зилзила содир бўлган ва улардан 6 таси 5+ магнитудали эди. Буни Volcanodiscovery сайтида келтирилган маълумотлар тасдиқлайди.

Жумладан, 2022 йил 8 февралдан 2023 йил 8 февралга қадар Ўзбекистонда 2320 та зилзила содир бўлган ва улардан 6 таси 5+ магнитудали.

Портал маълумотларига кўра, Қозоғистон зилзилалар сони бўйича биринчи ўринда: бу даврда у ерда 5134 та зилзила (шундан 3 таси 5+ балл) содир бўлган.

Тожикистонда 2165 та зилзила содир бўлган ва улардан 9 таси 5+ магнитудали. Қирғизистонда 1881 та (шундан 3 таси 5+ балл) ва Туркманистонда 368 та (шундан 1 таси 5+ балл) зилзила қайд этилган.

Сўнгги бир йилда бутун дунёда 64 минг 63 та зилзила қайд этилган (шундан 1839 таси М5+).

6 феврал куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди, бу 1939 йилдан бери энг кучли ер силкиниши эди. Мамлакатда ҳалок бўлганлар сони 8 феврал ҳолатига 8 мингдан ошди, 50 мингга яқин одам жароҳатланди.