Ҳозирги вақтда Малайзияга кириш учун Ўзбекистон фуқароларига 30 кунгача виза талаб қилинмайди. Шу боис Малайзиянинг миграция қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистондан бораётган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:
- амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган хорижга чиқиш паспорти;
- мазкур давлатга кирган санадан бошлаб 30 кун ичида қайтиш ёки учинчи давлатга бориш авиачиптаси.
Шунингдек, паспорт назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхона (ётоқхона)ни банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ва мамлакатда бўлишлари учун етарли маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.
Зарур ҳолларда Малайзия ИИВ Миграция департаменти вакиллари чегара ўтиш жойларида (Куала-Лумпур халқаро аэропорти ва бошқалар) чет эл фуқароларига мамлакатга киришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси Малайзияга саёҳат қилишни режалаштираётган ватандошларни маҳаллий ҳокимият органлари талабларини инобатга олишга чақирди.



