Олимлар ўз тадқиқотида эпицентрдан 620 км узоқликда жойлашган Руминиянинг BURAR ўлчаш станцияси маълумотларига таянади.
6 июнь куни эрталаб Каховка ГЭС бутунлай қулаб тушди ва сув остида қолди. 80 дан ортиқ аҳоли пунктларини сув босди.
Россия ва Украина содир бўлган воқеада бир-бирини айблади. Украинанинг «Юг» оператив қўмондонлиги ГЭС тўғони Россия қўшинлари томонидан портлатилганини маълум қилди.
Нова Каховка мэри Владимир Леонтьев «тунги соат иккиларда Каховка ГЭСга кўплаб зарбалар уюштирилганини» айтди, у зарбаларни ким амалга оширганига аниқлик киритмади. Россия Тергов қўмитаси ҳужум бўйича жиноий иш қўзғатиб, станциянинг йўқ қилиниши «Украина қуролли тузилмаларининг жиноий ҳаракатлари натижасида» юз берганини билдирди.




