Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда ўз фаолиятини ихтиёрий равишда тугатаётган тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, ЯТТ, рўйхатга олувчи органга қуйидагиларни тақдим этиш мажбуриятидан озод этилмоқда:

  • ҳисоб рақами ёпилганлиги ҳақида маълумотнома. Ушбу маълумот банк томонидан ахборот тизимига юкланади;
  • ўзига тегишли бўлган муҳр ва штампларни.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2023 йилдан кучга кирди.