Ҳужжат билан яйловлар ва улардаги ерости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бунинг учун тегишли дастур ва ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Дастур йўналишлари:
- яйловлардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш;
- яйловлар ва улардаги ерости сувларини муҳофаза қилиш стратегиясини амалга ошириш;
- яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш;
- ерости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш.
Шунингдек, 2024-2028 йилларда 21 млн гектардан зиёд яйлов ва пичанзор майдонлари хатловдан ўтказилиб, уларнинг электрон хариталари ишлаб чиқилади.


