23 апрел куни Греция пойтахти Афинада осмон Шимолий Африкадан эсган шамол билан келган чанг туфайли тўқ сариқ рангга кирди. Расмийлар шаҳар аҳолисига очиқ ҳавода узоқ қолишдан қочишга чақириб, бундай чангда аллергик реакциялар қўзғатувчи ёки нафас олиш йўли билан боғлиқ касалликларни кучайтирувчи зарарли заррачалар мавжудлигидан огоҳлантирди. 25 апрел куни шамол йўналиши ўзгарганида чанг тарқалиб кетиши кутилмоқда. Афина осмони учун Африкадан келган чанг булутлари ҳосил бўлиши — йилига бир неча бор кузатиладиган ҳодиса ҳисобланади.

Angelos Tzortzinis / AFP / Scanpix / LETA
George Vitsras / EPA / Scanpix / LETA
George Vitsras / EPA / Scanpix / LETA
Marios Lolos / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETA
George Vitsras / EPA / Scanpix / LETA