-71 кг вазнда ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омари Жонсни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Мўйдинхўжаев 9 август кунги финалда мексикалик Марко Верде Алваресга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ва Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ҳам финал масаласини ижобий ҳал қилишганди. 7 август куни Баҳодир Жалолов (+92 кг), 8 августда Абдумалик Ҳалоков (-57 кг) яримфинал жангларини ўтказишади.




