Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновларни тиклаши мумкин. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги истиқболли режаларни муҳокама қилган. Жумладан, Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга қатновларни тезда тиклашига умид билдирган.

Lufthansa дунёнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири ҳисобланади. У 1993 йилдан 2001 йилгача Тошкентга авиақатновларни бажарган. Сўнгра, 2010 йилда йўналишни бир муддат тиклаб, йўловчи оқими пастлиги туфайли яна ёпган эди.