Хитой ҳукумати Шарқий Тибет платосида улкан гидроэлектр станция (ГЭС) қуриш лойиҳасини маъқуллади, деб ёзди Reuters. ГЭС Ярлунг Цангпо дарёсида қурилади.
ГЭС қуриладиган дарё участкасидаги баландлик фарқи 2 км, узунлиги 50 км, бу улкан гидроэнергетика салоҳиятини таъминлайди. Янги ГЭС дунёдаги энг катта тўғон бўлади. У йилига 300 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради – бу билан унинг қуввати Хитойда жойлашган ҳозирги энг йирик ГЭС – «Уч дара» қувватидан уч баравар кўпроқ бўлади.
Янги электр станцияси мамлакатдаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири Хитойнинг Power Construction Corp of China компанияси томонидан қурилади. Қурилишга жами сармоя 1 триллион юандан (137 миллиард доллар) ошиши кутилмоқда, бу эса станцияни дунёдаги энг қиммат инфратузилма лойиҳасига айлантиради.
Хитой расмийларига кўра, лойиҳа атроф-муҳитга жиддий таъсир кўрсатмайди. Бироқ, Ҳиндистон ва Бангладеш расмийларига кўра, ГЭС сув тошқини ёки қуйи оқимда сув танқислигига олиб келиши мумкин.



