Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов интизомий жазога тортилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг 23 августдаги фармойишига биноан, у 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган.

Шу сабабли унга Меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шерхон Алламуродов шу йилнинг январида Анвар Орипов ўрнига тумани ҳокими этиб тайинланган.