Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россиянинг Иркутск шаҳрида танг аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзандининг Ўзбекистонга етиб олишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳамюртнинг сўрови асосида унга ва фарзандига Ўзбекистонда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" лойиҳаси доирасида Иркутск-Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта олиб берилди.
Ватандошлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.



