Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган хорижий фуқаролар сони 8,6 млн нафарга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,8 млн нафарга ошиб, 49,3 фоизлик ўсишни қайд этди.

Мамлакатлар кесимида:

  • Қирғизистон — 2,4 млн;
  • Қозоғистон — 2,0 млн;
  • Тожикистон — 1,9 млн;
  • Россия — 757,1 минг;
  • Афғонистон — 343,6 минг;
  • Туркманистон — 275 минг;
  • Хитой — 176,9 минг;
  • Туркия — 129,9 минг;
  • Ҳиндистон — 55,8 минг;
  • Корея Республикаси — 35,2 минг;
  • бошқа давлатлар — 435 минг.

Рақамлар яхлитланган. Туристлар оқимининг ярмидан кўпи қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келаётгани минтақавий туризм фаоллиги ва чегараолди саёҳатларнинг кучайганини кўрсатади.