ПҚ-322-сонли қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда 2026 йил 1 июлга қадар яйловларни тиклаш бўйича лойиҳани бошлайди.
Қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
- жамоат яйловлари ташкил этиш — аҳолининг уй шароитида боқиладиган чорва молларини озиқлантириш имкониятини кенгайтириш;
- яйловларни тўлиқ хатловдан ўтказиш — мавжуд ерлар ҳолати ва инвентаризацияси;
- инфратузилмани тиклаш — сув қудуқлари қазиш, ўсимлик турларини кўпайтириш, дронлар орқали уруғ сепиш ва яйловлардан самарали фойдаланиш чоралари;
- бошқарувни кучайтириш — Қорақалпоғистон ва вилоятлар ҳузурида яйлов ерларини бошқариш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича алоҳида дирекциялар ташкил этиш;
- доимий мониторинг — «Ўздаверлойиҳа» ҳузурида Маълумотлар базасини бошқариш маркази ва «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформасида ягона ахборот тизимини йўлга қўйиш.
Қарор доирасида яйловлар деградациясининг олдини олиш, серҳосил чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш ҳамда хорижий тажриба (жумладан, Хитой ва Мўғулистон)ни амалиётга жорий этиш режалаштирилган.



