5 декабр куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган The Kennedy Center мажмуасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу нуфузли маросимда мусобақада иштирок этувчи терма жамоаларнинг гуруҳлардаги рақиблари аниқланади.
Қайд этилишича, маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.
Мамлакат вакилларининг ЖЧ–2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этиши Ўзбекистон футболи нуфузининг халқаро майдонда ўсиб бораётганидан далолат сифатида эътироф этилмоқда.



