Одил судлов жараёнида жамоатчилик иштироки ва роли ошириб борилиши таъкидланди. Шу мақсадда жиноят процессига инглиз ҳуқуқи амалиётида самара берган «Халқ вакиллари ҳайъати» институти босқичма-босқич жорий этилади.

Қайд этилишича, ўта оғир ҳамда жамиятда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган жиноятларни жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқиш суд ҳукмининг янада адолатли бўлишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Давлат раҳбари, шунингдек, суд қарорлари ижроси таъминланмас экан, фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ишончли тиклаш мушкул эканини таъкидлади. Шу боис, мажбурий ижро жараёнига самарали муқобил механизмларни ҳам киритиш режалаштирилади.