Қайд этилишича, мазкур корхоналарнинг 141 таси қўшма корхона, яъни маҳаллий ва хорижий шериклик асосида ташкил этилган бўлса, 273 таси тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар икки давлат ўртасидаги инвестицион ҳамкорлик изчил ривожланаётганини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида тақсимот:
- Тошкент шаҳри — 304 та;
- Тошкент вилояти — 32 та;
- Самарқанд вилояти — 16 та;
- Сирдарё вилояти — 11 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 8 та;
- Андижон вилояти — 8 та;
- Бухоро вилояти — 7 та;
- Жиззах вилояти — 6 та;
- Наманган вилояти — 6 та;
- Навоий вилояти — 5 та;
- Қашқадарё вилояти — 4 та;
- Фарғона вилояти — 4 та;
- Хоразм вилояти — 2 та;
- Сурхондарё вилояти — 1 та.
Таҳлилларга кўра, БАА капитали иштирокидаги корхоналарнинг қарийб 73 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Бу эса пойтахтнинг инвестициявий жозибадорлиги ва бизнес инфратузилмасининг ривожлангани билан изоҳланади.
БАА инвесторлари иштирокидаги корхоналар асосан қурилиш, кўчмас мулк, савдо, энергетика, саноат, хизмат кўрсатиш ва логистика соҳаларида фаолият юритмоқда. Икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва қўшма корхоналар сонини кўпайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.


