Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, 25 феврал куни соат 14:47 да ФВБга «Бўстон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб борган ва ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.
ФВВ соат 18:10 га келиб портлаш оқибатларини бартараф этиш жараёнида харобалар остидан бир киши жасади топилганини хабар қилди.
Бундан 9 кун аввал, 16 феврал куни ҳам Қўқондаги уйлардан бирида газ портлаганди ва бунинг оқибатида 1 киши ҳалок бўлганди.



