Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда кўп қаватли уйда ёнғин: бир киши вафот этди
Қўқон шаҳрида кўп қаватли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ортидан ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида тўрт нафар фуқаро куйиш жароҳати олган, улардан бири шифохонада вафот этган.
16 феврал куни соат 21:18 да Қўқон шаҳри Муқимий кўчасидаги кўп қаватли уй ёнаётгани ҳақида «112» тизими орқали Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 21:23 да етиб борган. Ёнғин 21:25 да ўраб олинган ва 21:32 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган. Натижада 28-уйда тахминан 50 кв м майдонда том ва шифт қисми, шунингдек уй жиҳозлари ёниб кетган.
Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, улардан 1 нафари вафот этган.
Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
13:45 / 17.04.2026
Ўрта Чирчиқда хонадонда чиққан ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
21:09 / 11.04.2026
«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
16:08 / 07.04.2026