Наманганда қалбаки валюта савдогарлари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи 34 ва 31 ёшли ҳамда Тўрақўрғонда истиқомат қилувчи 46 ёшли фуқаролар қалбаки 100 минг долларни ҳақиқий 40 минг долларга сотишни режалаштирган.

Улар қалбаки 80 минг долларни 40 минг долларга сотган вақтларида ДХХ Тошкент ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. 

Screenshot_2

Терговга қадар текширув давомида ушбу сохта валюталар хорижда тайёрланиб, айланма йўллар орқали Ўзбекистонга олиб келингани аниқланган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ 120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинганди.