Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ю. (муқаддам судланган), М.А. ва З.А. фуқаро А.Д.га 100 долларлик купюралардаги қалбаки 80 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Қ. фуқаро Р.Б.га 100 долларлик купюралардаги қалбаки 40 минг АҚШ долларини 28 минг долларга сотишга келишиб, шундан 10 минг долларини сотган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.