23 июл куни Давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул тест синовлари якунланди.
Ўн кун давомида ўтказилган тест синовларида қатнашиши белгиланган жами 664 609 нафар абитуриентдан 610 000 нафардан ортиғи иштирок этган бўлса, тест синови топшириш тартиб-қоидаларини бузган 70 нафардан зиёд абитуриент жараёндан четлатилди.
Тест синови топширган абитуриентлар тўплаган баллари асосида тест синовларининг 10-куни натижалари 24 июл куни эълон қилинади.
Абитуриентлар 25 июлдан бошлаб, 15 кун давомида - 8 августга қадар (шу куни ҳам) 2-босқич танловда иштирок этишлари, бунда таълим муассасаларини, таълим йўналишларини, таълим устуворликларини ва таълим шаклларини танлашлари мумкин.
Якуний натижа эса 2-босқич танлов муддати тугагандан кейин бир ҳафта ичида эълон қилинади.



