Камҳосил ерлар 0,1 гектардан 1 гектаргача бўлган ҳажмларда ижарага берилади
Камҳосил, фермер ва кластерлар фойдаланаётган 200 минг гектар ер майдони босқичма-босқич захирага қайтарилади ва 0,1 гектардан 1 гектаргача бўлган ҳажмларда 10 йиллик муддатга ижарага берилади.
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди.
Низомга кўра, қуйидаги тадбирлар белгиланмоқда:
- паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган, фермер ва кластерлар фойдаланаётган 200 минг гектар ерни босқичма-босқич (2022–2025 йилларда, шундан 2022 йилда – 80 минг гектар) захирага қайтариш;
- захирага олинган ер майдонлари 0,1 гектардан 1 гектаргача бўлган ҳажмларда ижарага берилади, ижара муддати – 10 йил;
- ер участкаларини ижарага беришни ташкиллаштириш «E-ijara» ахборот тизими ва «E-AUKSION» савдо майдончаси тизимларида очиқ электрон танловлар орқали ташкил этилади;
- қишлоқ хўжалиги ерлари экин экиш учун 1 йилгача иккиламчи ижарага берилади, шартнома ихтиёрий тузилади ва бу шартнома фермерни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди;
- талабгор очиқ электрон танловда иштирок этиши учун олдиндан тўлайдиган закалат пули миқдори ва тақсимлаш тартиби қуйидагича: деҳқон хўжалиги учун – 270 минг сўм («O‘zdaverloyiha», «E-IJARA», «E-AUKSION» «дафтар»ларга киритилганларга – бепул), фермер хўжалиги ва бошқа юридик шахслар учун ер участкалари танловида: 30 гектаргача ерда – 1,35 млн сўм, 30-100 гектаргача ерда – 2,7 млн сўм, 100 гектар ердан ортиқ ерда – 5,4 млн сўм.
Лойиҳаларни амалга оширишдан кутилаётган натижалар:
1) 200 минг гектар ер майдонини қайта тақсимлаш орқали камида 525 мингта ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш;
2) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликлари улушини ошириш;
3) ер ажратишдаги коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини кескин камайтириш;
4) ер ажратишдаги харажатларни норасмий тўловлар орқали қоплаш амалиётига чек қўйиш.
Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Мавзуга оид
14:43 / 04.01.2025
2025 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди
09:27 / 11.12.2024
Тошкентда ноябрда ижара нархлари бироз пасайди
19:09 / 20.11.2024
Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди
10:27 / 14.11.2024