1 апрелдан боғча болалари учун телевизион машғулотлар бошланади (жадвал)
20-25 дақиқалик ушбу видеолавҳалар «Илк қадам» ва «Ақлвой» давлат дастурлари негизида тайёрланган.
Мактабгача ёшдаги болаларни карантин вақтида масофада ўқитиш тизимини ишлаб чиқилди.Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпанияси ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди. У ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:
- «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;
- «Ақлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.
Лойиҳалар нималарга бағишланган?
20-25 дақиқалик ушбу видеолавҳалар «Илк қадам» ва «Ақлвой» давлат дастурлари негизида тайёрланган. Ҳар бир машғулот мавзуси мактабгача ёшдаги болани ривожлантиришнинг 4-5 соҳа: атроф оламни ўрганиш, ижодий ва таълим олиш, нутқ ва мантиқий қобилиятларини ривожлантиришни қамраб олади:
«Илк қадам» - бу:
- қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;
- интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;
- ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;
- ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);
- митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);
- логопед билан машғулот.
«Ақлвой» — бу:
- МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Амир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;
- маҳорат синфлари;
- уй шароитларида амалий тажрибалар.
Машғулотларни қаерда томоша қилиш мумкин?
1 апрелдан бошлаб «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 08:00 дан эфирга узатилади.
Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:
- МТВ расмий сайти: http://Mdo.uz
- Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC4FSqnbmdHr3JzcmsPO0jpg
- instagram: @mdo.uz
- facebook: @mtv.gov.uz
Мавзуга оид
17:53 / 01.08.2023
ИИБ ходимлари маъруза қилган боғча масъуллари жазоландими?
15:36 / 28.07.2023
Президент Учтепа туманида боғча болаларига маъруза ўқиган профилактика инспектори воқеасига тўхталди
17:40 / 27.07.2023
Таълимда бола психологияси қай аҳволда? Психологлар билан суҳбат
12:07 / 24.07.2023