Текширув вақтида ҳайдовчини суратга оладиган янги намунадаги алкотестердан фойдаланиш бошланди (видео)
Янги намунадаги алкотестер мосламаси текширув вақтида суратга ҳам олади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ДЙҲХХ ходимларига янги намунадаги алкотестер мосламалари фойдаланишга топширилди. Мазкур алкотестернинг бир қанча хусусиятлари мавжуд.
Қурилма иккита режимда ишлайди. Пассив режимда ҳайдовчи тўхтатилган пайтда ходим алкотестер пуфлаш томонини ҳайдовчига қаратади ва ҳайдовчи оғзидан чиққан этанол буғи орқали унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ёки йўқлиги маълум бўлади. У спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлса, алкотестердаги миллиграмм кўрсаткичи кўтарилади.
Ҳайдовчи мастлик ҳолатида экани ёки маст эмаслигини аниқлаш учун қурилма актив режимга ўтказилади. Бунда мастлик ҳолатини текширишда қўлланиладиган ускунадан фойдаланилади. Алкотестерда камера бўлиб, пуфлаш жараёнида ҳайдовчи юз қисмини тасвирга олади ва чекда акс эттиради.
Ҳайдовчи оғзидан чиққан буғ концентрацияси 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлса, у маст деб топилади ва баённома расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
15:06 / 04.01.2025
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
13:39 / 08.12.2024
Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
10:06 / 24.11.2024