КХДР Америкага зарба бериш режасини маълум қилди
Шимолий Кореянинг "Хвасон-12" баллистик ракеталари Американинг Гуам оролларига учирилишига шай. У Япониянинг Симанэ, Хиросима, Коти префектураларидан устидан учиб ўтади. Корея халқ армияси стратегик кучлари қўмондони Ким Рак Гём шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Корея халқ армияси стратегик кучлари душманнинг Гуам оролларидаги асосий кучларига ўрта масофаларга учувчи "Хвасон-12" 4 та ракета билан бир вақтнинг ўзида зарба бериш режасини жиддий ўрганмоқда. "Хвасон-12" ракеталари Япониянинг Симанэ, Хиросима ва Коти префектуралари устидан учиб ўтади. Улар 3356,7 километрни 1065 сонияда босиб ўтади ва Гуамдан 30-40 км узоқликда денгизга тушади", — дейилади хабарда.
10 август куни Шимолий Корея ахборот агентлиги мамлакат армияси стратегик кучлари қўмондони баёнотини эълон қилди. Унда Гуам ҳудудига зарбалар бериш режаси яқин кунларда Ким Чен Инга ҳавола қилиниши айтилади. Шундан сўнг, стратегик кучлар давлат бошлиғи буйруғини кутади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Гуамга зарба бериш эҳтимоллари хусусидаги хабарлардан сўнг КХДР таҳдидларига "ғазаб ва ўт" билан жавоб беришга ваъда берди.
Стратегик кучлар қўмондони Америка президентининг сўзларига ҳам жавоб қайтарган. "АҚШ президенти "ўт ва ғазаб" ҳақида сафсата сотмоқда. Бу эса Корея халқ армияси "Хвасон" ракета қўшинларининг жаҳлини қўзғатмоқда. Ақлдан айрилган бу бола билан мулоқот қилиб бўлмайди, унга фақат мутлақ куч таъсир кўрсатиши мумкин", — деган генерал.
Мавзуга оид
15:55
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
22:49 / 27.12.2024