Спорт | 01:53 / 21.08.2016
12610
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016: Дмитрий Шокин олтин медаль учун курашдан чиқиб кетди

Таэквондонинг энг оғир вазнида (+80 кг) рейтингда биринчи рақамга эга бўлган Дмитрий Шокин ярим финалда ютқазиб қўйди. 

Ҳамюртимиз финал йўлланмаси учун бўй жиҳатдан ўзидан 14 см. баланд бўлган нигерлик Абдулраззоқ Иссуфуга қарши даянга чиқди. Биринчи ва иккинчи бўлимларда ҳисоб очилмади. Учинчи бўлимда эса илк очкони рақиб спортчиси олди. Шундан сўнг Шокин таваккал қилиб ҳужумга  ўтишга мажбур бўлди ва қарши ҳужумда бошидан зарба ўтказиб юборди. Дмитрийнинг сўнгги дақиқалардаги уриниши ҳам самара бермади. Якуний ҳисоб — 2:8.

Энди Дмитрий Шокин бронза медали учун баҳс олиб боради. Ушбу жанг 05:45да старт олади.

Мавзуга оид