09:39 / 30.09.2016
34200

30 сентябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

29 сентябрь туни ва 30 сентябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Марказий банк Республика валюта биржасига лицензия берди

Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабарига кўра, Республикада валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи биржа фаолият юрита бошлайди.

>>> Батафсил.

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури масаласида мажлис ўтказилди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

Тожикистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди\

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбега ишчи ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни кутиб олди.

>>> Батафсил.

Классик инглиз тилининг йўқ бўлиб кетиши муддатлари маълум қилинди

Йорк университети тадқиқотчилари 50 йилдан кейин британ инглиз диалекти йўқ бўлиб кетишини, унинг ўрнини эса инглиз тилининг кўп маданиятли лондонча варианти эгаллашини прогноз қилмоқдалар.

>>> Батафсил.

"Чорсу" бозори яқинида яна бир яшил ҳудуд пайдо бўлади

Тошкент шаҳрининг "Чорсу" бозори яқинида яшил ҳудуд пайдо бўлади. Шу мақсадда, "Кўкалдош" мадрасасидан чап томондаги қатор бино ва иншоотлар бузиб ташланди.

>>> Батафсил.

Парижда BMW X2 кроссоверининг прототипи намойиш қилинди

BMW компанияси X2 деб номланувчи янги ихчам кроссоверининг прототипини Париж автосалони доирасида тақдим қилди.

>>> Батафсил.

Энг машҳур ижтимоий тармоқнинг маълумотлар маркази қандай кўринишга эга: илк суратлар

Facebook раҳбари Марк Цукерберг ўз саҳифасида ижтимоий тармоқнинг маълумотлар маркази суратларини тақдим қилди. Тармоқ биноси Швециядаги Лулео шаҳрида жойлашган.

>>> Батафсил.

Россиянинг АҚШдаги элчихонасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Ҳалабдаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан экстремистларнинг норозилик намойиши ўтказиш таҳдиди сабабли хавфсизлик чораларини кучайтирди.

>>> Батафсил.

Бразилияда турмадан 200 маҳбус қочди

Бразилияда турмадан камида 200 маҳбус қочди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

>>> Батафсил.

Андрей Шевченко - 40 ёшда! Ҳужумчининг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар

2004 йили «Олтин тўп» совринига лойиқ деб топилган Шева футболчилик фаолиятини Киевнинг «Динамо», «Милан», «Челси» клубларида ўтказган.

>>> Батафсил.

Россияда ўтган унифайт бўйича ЖЧда Ўзбекистон вакиллари 16та медаль олди

19–26 сентябрь кунлари давомида универсал жанг (унифайт) бўйича 14–15 ҳамда 16–17 ёшли ўсмир йигит ва қизлар ўртасида Россиянинг Медин шаҳрида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

Top