10:12 / 10.10.2016
16695

10 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

9 октябрь туни ва 10 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Украина МДҲ таркибидан чиқиш масаласини ўрганмоқда

Киев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги аъзолигини тўхтатиш масаласи устида ишламоқда, деб айтди Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин "112 Украина" телеканали эфирида.

Батафсил.

ДХР разведкаси Донбассга америкалик снайперлар келганини маълум қилди

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси разведкаси кучларнинг тўқнашиш чизиғида 6 та украин миномёти ўрнатилгани ва Донбассга АҚШлик снайперлар келганини қайд қилди.

Батафсил.

Бельгиялик фермер дунёдаги энг катта қовоқни етиштирди

Бельгиялик фермер Маттиас Виллемайнс оғирлиги 1190 кг келадиган қовоқ етиштирди. Фермер улкан сабзавотни Германиянинг Людвигсбург шаҳрида бўлиб ўтган қовоқлар оғирлигини ўлчаш бўйича Европа чемпионатига олиб келди.

Батафсил.

Ҳиндистонлик ўсмирнинг 20 см лик думи олиб ташланди

Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳридан бўлган 18 ёшли ўсмир умуртқасининг қуйи қисмидан ўсиб чиққан 20 см лик думини олиб ташлаш бўйича операцияни бошдан ўтказди.

Батафсил.

Америкалик "Мэттью" бўрони вақтида океанда дам олди

Ричард Нил соҳилбўйи қўриқлаш станциясининг собиқ вертолёт майдончасини "Мэттью" бўрони вақтида океанда дам олиш учун сотиб олди.

Батафсил.

Стивен Спилберг ва Хитой магнати Жек Ма суперкиностудияга асос солишди

Режиссёр Стивен Спильбергнинг Amblin студияси ва хитойлик миллиардер Жек Манинг Alibaba Pictures кинокомпанияси стратегик ҳамкорлик ҳақида битим имзолашди.

Батафсил.

Муҳаррам ойи ва Ашуро кунининг фазилатлари

Ҳижрий йилимизни бошлаб берувчи муҳаррам ойининг номи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади. Бу ой ҳижрий сананинг боши, бу ойда урушлар ҳаром, ўнинчи куни Ашуро куни бўлгани учун муҳтарамдир, муҳаррамдир.

Батафсил.

Украина, Хорватиядан ғалаба ва қолган натижалар

Андрей Шевченко устозлигидаги Украина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 3-турида Косовога қарши тўп сурди.

Батафсил.

Гаитида "Мэттью" бўрони қурбонлари сони минггача етди

Гаитида "Мэттью" бўрони қурбонлари сони минггача етди.

Батафсил.

Россия Эрматов ҳакамлик қилган учрашувда Коста-Рикага охирги дақиқаларда қўйилган пенальти туфайли ютқазди

Станислав Черчесов бош мураббийлигидаги Россия терма жамоаси Краснодардаги «ФК Краснодар» стадионида Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Батафсил.

Санжар Раҳмонов профессионал рингдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди

8 октябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) Sin City Showdown бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов ҳам рингга кўтарилди.

Батафсил.

Top