Жаҳон | 13:02 / 17.10.2016
6010
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks Жуллиан Ассанжнинг интернети ўчирилганини маълум қилди

Фото: © РИА Новости

Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қўним топган интернет-платформа асосчиси Жуллиан Ассанжни интернетга чиқиш имконисиз қолдиришди. Бу ҳақида WikiLeaks хабар берди. 

"Жуллиан Ассанжнинг интернетга уланиш имкони "муайян" давлат томонидан атайлаб ўчириб қўйилди. Биз кутилмаган вазиятларга мувофиқ чоралар кўриб қўйганмиз", - дейилади WikiLeaks'нинг Twitter'даги саҳифасида. 

WikiLeaks асосчиси 2012 йилдан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қўним топган - ўша йили швед ҳукумати уни АҚШга экстрадиция қилишидан қўрқиб, у Эквадор ҳукуматига сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган.

Ассанж Эквадор элчихонасига келган вақтдан буён швед прокуратураси бирор марта гумондорни сўроқ қилмаган ва шу боис идора Швецияда кўп марта танқидга учраган. 

Манбага кўра, Стокгольм ва Кито ўртасидаги бир неча ойлик ёзишмалардан сўнг швед прокуратураси 17 октябрда Ассанжни Лондондаги Эквадор элчихонасида сўроқ қилиши мумкин.
 

Мавзуга оид