20:49 / 12.11.2016
9105

Кечки дайжест: 12 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 12 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

ЕХҲТ кузатувчилари Наманганда ўз миссиясини бошлади

Наманганда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Диана Франка Феррари ва Шейн Кёнг Ан ўз миссиясини бошлади.

>>> Батафсил.

Покистондаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Белужистон провинциясида жойлашган мусулмонлар масжидида рўй берган портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

>>> Батафсил.

Керри иқлимнинг глобал ўзгариши ҳақиқат эканлигини  тасдиқлади


Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Жон Керри шанба куни ўзининг Twitter'даги тармоғи орқали Антарктидада тушган суратини тақдим этди ва иқлимнинг глобал ўзгариши - ҳақиқат эканлигини таъкидлади.

>>> Батафсил.

Афғонистон парламенти уч вазирни истеъфога чиқарди


Фото: Sputnik

Афғонистон парламенти бесамар фаолияти учун уч нафар вазирни ишдан четлатди.

>>>  Батафсил.

Жанубий Кореяда мамлакат президентига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда


Фото: Рёнхап

Жанубий Кореяда ўн минглаб кишилар Сеул шаҳри марказига чиқиб, президент Пак Кин Хенинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

>>>  Батафсил.

Фотожамланма: Обама ҳам барчага ўхшаш оддий бир инсон

Барак Обаманинг сураткаши Пит Соуза 8 йил давомида давлат раҳбарининг ёнида бўлиб, унинг профессионал сураткаши сифатида хизмат қилмоқда.

>>> Батафсил.

2 миллиондан ортиқ киши сайловчилар ҳайъатидан Клинтонга овоз беришни сўрамоқда


Фото: abcnews

Change.org сайтида эълон қилинган петицияни имзолаганлар, Сайловчилар коллегиясини расман собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга овоз беришга ундамоқда.

>>> Батафсил.

Канада Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолишга чақирмоқда


Фото: Sputnik

Канада ташқи ишлар вазири Стефан Дион Россияга қарши санкциялар жорий қилган барча мамлакатларни ўз қарорларида қатъий туришга чақирди.

>>>  Батафсил.

Саудия Арабистони қиролининг укаси вафот этди


Фото: © AP

Саудия Арабистони қироли Салмоннинг укаси шаҳзода Туркий ибн Абдулазиз Ол Сауд шанба, 12 ноябрь куни оламдан ўтди.

>>> Батафсил.

Симпсонлар мультсериалидаги келажакда амалга ошган 11 башорат

Ўн олти йил аввал Симпсонлар эпизоди Дональд Трамп бир кун келиб АҚШ президенти бўлишини кўрсатади.

>>> Батафсил.

Дональд Трампнинг севимли автомобиллари


Wikimedia Commons

Американинг General Motors компанияси икки ойдан сўнг, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп учун махсус лимузинни тақдим этади.

>>> Батафсил.

Виталий Денисов Осиёнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив Москва клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Football Channel Asia портали томонидан октябрь ойида энг яхши ўйин намойиш этган осиёлик футболчилар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

>>> Батафсил.

Top