АҚШдаги тўй вақтида дарахтнинг қулаши бир кишини ҳалок қилди
Тўй маросими вақтида дарахтнинг қулаб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши эса жароҳат олди. Воқеа жойидан олинган видео 18 декабрь куни АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес округ ёнғин хавфсизлик бўлимининг Twitter’даги микроблогида эълон қилинди.
KTLA телеканалининг маълум қилишича, воқеа 17 декабрь куни, маҳаллий вақт билан 16:45да Уиттьер шаҳридаги Пенн паркида содир бўлди. Маросимда 20га яқин киши иштирок этган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар дарахт тагида туришган, шунда улкан дарахт одамлар устига қулаган. Яна бир гувоҳнинг сўзларига кўра, дарахт иккига бўлиниб кетган.
Воқеа жойига қутқарувчилар ва олтита тез ёрдам машинаси етиб келган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган, айримлари шифохонага ётқизилган. The Seattle Times маълумотига кўра, жароҳатланганларнинг икки нафари оғир аҳволда, уч нафари эса турли даражада жароҳат олган.
Дарахтнинг қулаш сабаблари ва қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
Мавзуга оид
15:55
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
22:49 / 27.12.2024