00:35 / 11.01.2017
6316

Афғонистондаги портлашда БАА элчиси ва Қандаҳор губернатори жароҳат олди

Фото: © AP

10 январда Афғонистонда бир кун ичида иккинчи портлаш юз берди. Бу гал портлаш Қандаҳор шаҳрида маҳаллий маъмуриятнинг қабул уйида юз берди. Теракт Қандаҳор вилояти губернатори Ҳумоюн Азизий ва БААнинг Афғонистондаги элчиси Али Каъбий учрашуви вақтида юз берган.

Портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 16 киши яраланган. Яраланганлар орасида Қандаҳор губернатори, шунингдек, БААлик икки дипломат, жумладан, элчи ҳам бўлган, деб хабар бермоқда TOLO News нашри.

10 январда Кобулда Россия элчихонаси яқинида иккита портлаш юз берганди. Охирги маълумотларга кўра, бу портлашлар оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 60 киши жароҳат олган.

Top