Жамият | 18:19 / 13.01.2017
6837
2 дақиқада ўқилади

12 ёшли бола синфдошига қурол ўқталиб товуқли наггетс талаб қилди

Фото: AP

Нью-Йоркда истиқомат қилувчи 12 ёшли бола синфдошига қурол ўқталиб, товуқли таом талаб қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди. 

Полиция ходимларининг сўзларига кўра, бола сешанба куни Ҳарлемдаги "Макдональдс"да синфдош қизнинг ёнига келиб, унга товуқдан тайёрланувчи Chicken McNuggets'ларидан бирини беришни сўраган. Қиз унга рад жавобини бериб, у ердан кетган. Бола унинг изига тушган. Қиз энг яқин орадаги метрога етганида бола унинг бошига қурол ўқталиб, "Макдональдс"дан олган Chicken McNuggets'ни беришни талаб қилган. 

Полиция маълумотига кўра, қиз қуролни силтаб ташлаб, уни тинч қўйишни айтган. 

Эртасига қиз бўлган воқеа ҳақида мактаб маъмуриятига хабар берган. Бола полиция участкасига келтирилган. Шуниси қизиқки, болада ҳеч қандай қурол топилмаган, шу боис бу воқеа ҳақиқатда бўлган ёки йўқлигига шубҳа пайдо бўлган. 

Мавзуга оид