Жаҳон | 15:25 / 05.02.2017
7700
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 19 киши қор остида қолиб ҳалок бўлди

Афғонистонда ёғаётган кучли қор камида 19 кишини ҳаётдан олиб кетди. Reuters агентлиги хабарига кўра, мамлакат шимоли-шарқидаги Бадахшон вилояти ҳудудида табиий офат туфайли 17 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб кетилган.

Одамлар тоғ кўчкиси оқибатида уйларни қор босиб қолиши ҳамда йўлларда музлаш туфайли рўй берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлишган. Мамлакат марказидаги асосий магистрал кучли қор туфайли ёпилган.

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига ҳам кучли қор ёғмоқда. Ҳукумат офислари ёпилган. Бадахшон вилояти ҳудудида 12 туман ташқи дунёдан буткул узилган, қутқарувчилар йўлларни тозалашга уринмоқда.

Кобул-Қандаҳор йўлида 250га яқин автомобил ва автобуслар тўхтаб қолган. Бу йўлни 2 метр қалинликдаги қор қоплаган.

Бундан олдинроқ, Покистонда қор кўчкиси оқибатида 14 киши ҳалок бўлиб, ўндан ортиқ киши жабрлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид