Европа Иттифоқи давлатлари Brexit бўйича дастлабки келишувга эришдилар
Европа Иттифоқининг 27 та давлати юқори лавозимдаги мансабдор шахслари Еврокенгаш раиси Дональд Тускнинг Brexit бўйича тавсиялар лойиҳасида айтилган асосий бандлар бўйича дастлабки келишувларга келдилар. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 11 апрелда ўтган учрашувда амалдорлар Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit бошланишини эълон қилгандан кейин юзага келган вазиятни муҳокама қилишган.
"Музокаралар лойиҳанинг барча асосий ташкил этувчилари бўйича ҳамфикрлик ва якдиллик борлигини кўрсатди", деб айтди номаълум бўлиб қолишни истаган манба.
Буюк Британия 29 март куни Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш жараёнини бошлади. Бундан кейин Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск 48 соат ичида Brexit бўйича тавсиялар лойиҳасини тақдим қилиши керак эди. Сўнгра ЕИнинг музокаралар позициясини ишлаб чиқиш учун 2 ойлик жараён белгиланади. Ушбу муддатнинг охирига ЕИнинг Brexit бўйича бош музокарачиси Мишель Барнье иттифоқда қолган 27 та давлатдан музокаралар учун батафсил мандат олади. Қоидаларга кўра, Буюк Британия ЕИни 2019 йил 29 мартда, яъни Brexit бошлангандан роппа-роса 2 йил ўтгач тарк этиши лозим.
Мавзуга оид
11:35 / 03.01.2025
Сиёсий маҳбус Горинов Евроиттифоқ мукофотига номзод бўлди
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
16:46 / 16.12.2024