Жамият | 20:14 / 20.04.2017
4167
2 дақиқада ўқилади

Google оддий фуқаро уйини пиццахона деб таништирди

Австралиядаги Дарвин шаҳарчасилик Майкл МкЭлви ўзининг уйи Google хариталарида пиццахона сифатида белгилаб қўйилганидан шикоят қилди. Бу ҳақда МкЭлви ABC радиосининг маҳаллий бўлимига айтиб ўтган.

Эркак сўзларига кўра, унинг уйига нафақат таомланиш, балки ишга жойлашишни истаган одамлар ҳам доимий равишда келишган. Ҳатто бир марта бепул журналлар тарқатувчиси ҳам эшик қоқиб келгани айтилди.

“Сендан худди шахсиятингни ўғирлашгандек. Сени уйингни ўғирлашди, ҳамда пиццахонага айлантириб қўйишди”, - дейди Майкл МкЭлви.

Шу билан бирга, МкЭлвининг уйи ёнидаги кўчада ҳақиқатдан ҳам «Cucina Sotto Le Stelle» («Юлдузлар остидаги ошхона») пиццерияси бор бўлиб, у йилига атиги бир неча ой ишлайди.

МкЭлвининг шикоятлари маҳаллий ОАВда пайдо бўлгач, Google вакиллари хатони пайқашди ва бир неча соатдан сўнг пиццерия белгиси керакли жойга ўтказилиб қўйилди.

Манзиллар билан юз берувчи хатолар алоҳида жойларни баъзида жуда машҳур қилиб юборади. 2017 йилнинг февралида франциялик аёл ўзининг тез овқатланиш шохобчасини хато туфайли «Мишлен» рейтингига киритиб қўйишганини маълум қилганди. Шундан сўнг шохобчага кўпроқ кишилар кела бошлади.

Мавзуга оид