12:26 / 10.08.2017
7445

Хитойдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда

Хитойнинг Сичуань вилоятида юз берган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда РИА «Новости» Нгава-Тибет-Цян мухтор округи маълумотига асосан хабар қилмоқда.

«Маҳаллий вақт билан соат 12:00 ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан соат 9:00) Цзючжайгоу уездида пайшанба куни юз берган 7 магнитудали ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди, яна 431 инсон жабрланди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ 19 киши ҳалок бўлгани ва 343 киши жароҳат олгани маълум қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Сичуань вилоятида кучли зилзила 8 август куни кечқурун юз берди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Top