Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайти хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Сичуань провинцияси ва Шинжон-Уйғур автоном районида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Хитойдаги зилзилада жабрланганлар сони 343 кишига етгани хабар берилганди.