13:26 / 29.08.2017
23305

KUN.UZ сайти ижодкорлари янги видеолойиҳага қўл уришди

Фото: KUN.UZ

Энди ҳафта давомида Ўзбекистонда ва жаҳон бўйлаб юз берган энг муҳим янгиликлар ва аҳамиятли воқеалар таҳлили жиддий ва қувноқ талқинда таҳририят телестудиясида суратга олиниб, мухлислар эътиборига ҳавола қилиб борилади. Ҳали бунақаси бўлмаган!

Кўрсатувни KUN.UZ тележурналисти Хуршид Далиев ва қизиқчи, Comedy.UZ резиденти ва  продюсер Аброр Бахтиёрович олиб боришади. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Жумладан, қуйидаги мавзулар кенгроқ очиб беришга ҳаракат қилинган:

- 50 минг сўмлик янги купюра. Қўшниларимизнинг энг йирик пули долларга қанча бўлади?
- Телевидениедаги қўнимсизлик. Телевидиениеда жонли эфирнинг тўхтатилиши цензурадан даракми?
- Боғчаларни бошқарувчи янги вазирлик тузилади. Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга оид саволларига ҳам жавоб берди.
- Самарқандда ҳокимларнинг ёппа алмаштирилиши. Нима сабаб бўлди?
- Гулнора Каримованинг Россиядаги мулкларини хатлаш сўраб мурожаат қилинди.
- Made in Uzbekistan бренди Тожикистон бозорларини эгалламоқда.

Албатта, ҳафтанинг энг қайноқ футбол янгиликлари ҳам назаримиздан четда қолмаган. Уларни ҳам Азамат Муродов ва Аброр Бахтиёрович талқинида томоша қиласиз.

Фото: KUN.UZ

Шунингдек, кўрсатув давомида «Ҳафта янгилиги», «Ҳафта қарори», «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамон», «Ҳафта антиқаҳрамони» аниқланган

Ушбу кўрсатув ҳар ҳафта якунида сайтнинг Youtube видеопорталидаги каналига жойлаштириб борилади. Янги кўрсатув сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Унинг дастлабкисини қабул қилиб олинг, марҳамат:

Top