Жаҳон | 10:42 / 11.09.2017
15007
2 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон президент бўлишига тўсқинлик қилган хатосини маълум қилди

Фото: CBS news

АҚШнинг собиқ давлат котиби ва собиқ президентликка номзод Ҳиллари Клинтон 2016 йилги президентлик сайловида ғалаба қозонишга имкон бермаган асосий хатосини маълум қилди. Унинг фикрича, иш ёзишмаларини шахсий электрон почта орқали амалга оширгани унинг энг жиддий хатосидир. 

"Ўйлашимча, мен йўл қўйган хатоларнинг энг асосийси шахсий электрон почтадан фойдаланиш бўлди", — деган Клинтон CBS телеканалига берган интервьюда. У Дональд Трампга мағлубиятини изоҳлар экан, шундай фикрларни билдирган. 

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, у бунинг учун жавобгар эмас. "Мен бу ҳақда аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман, жавобгарлик менинг зиммамда эмас. У шунчалик салбий оҳангда етказилдики, мен ундан қутила олмадим, у эса тўхтамади", — деган собиқ давлат котиби. 

Ҳиллари Клинтон 2009-2013 йилларда давлат котиби бўлганида ишга доир ёзишмаларини хусусий серверлар орқали амалга оширган. Уни маълумотларни ошкор қилишда ҳамда айнан унинг айби билан давлат сирлари ошкор бўлганида айблашган эди.

Мавзуга оид